13:30 / 05.04.2019
3 052

Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди

Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди
2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс Beeline уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, у ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ёқмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор аниқлов тадбирлари натижасида, ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. маст ҳолда, алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилганлиги аниқланиб, В.М. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди