
2019 йил 4 апрель куни Яшнобод тумани Чилон ота кўчасида яшовчи Ф.Ю. “Спарк” русумли автомашинасини “ТХАЙ-Дўрмон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада вужудга келган автомашиналар тирбандлигини бартараф этаётган Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси ходимини уриб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада инспектор тан жароҳати билан ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар