19:00 / 05.04.2019
3 984

«Катта таниши»ни «орқа қилган» ҳудудий раҳбар ишдан олинди

«Катта таниши»ни «орқа қилган» ҳудудий раҳбар ишдан олинди
Сурхондарё вилояти газлаштириш бошқармаси бошлиғи Эркин Муродов лавозимидан озод этилди.
Kun.uz манбаси хабар қилишича, Эркин Муродов иш фаолиятида маҳаллийчилик ва таниш-билишчиликка йўл қўйгани учун ишдан олинган.

Бироз аввалроқ, ижтимоий тармоқда Эркин Муродов ўтказган мажлислардан бирида ёзиб олинган аудио тарқалганди. У «ўзига ҳеч ким дахл қилолмаслиги ва юқорида ўзини қўллайдиган катта танишлари борлиги» ҳақида очиқ гапирганди.

Қайд этиш керакки, 2018 йилнинг августида ўтказилган «Ўзтрансгаз» АЖ ҳудудий газ таъминоти филиаллари раҳбарлари иштирокида ўтказилган видеоселектор вақтида ишда йўл қўйилган камчиликлари учун Сурхондарё вилояти газлаштириш бошқармаси бошлиғи Эркин Муродов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқарилганди. Аммо у шундан кейин ҳам лавозимини сақлаб қолаётганди.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Катта таниши»ни «орқа қилган» ҳудудий раҳбар ишдан олинди