19:20 / 05.04.2019
5 715

Президент Сурхондарё вилояти ҳокими нега ишдан олинганини айтди

Президент Сурхондарё вилояти ҳокими нега ишдан олинганини айтди
Президент йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор давомида Сурхондарё вилояти бўйича ҳам гапириб ўтди.

«Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим? Вилоятда тартиб йўқ, интизом йўқ, шармандалик.
Қонун ҳамма учун бир, ҳокимга ҳам, милицияга ҳам, хизмат бошлиғи учун ҳам. Қонун бор, жазо муқаррар», дея президентнинг сўзларини келтиради Kun.uz нашри.

Президент Сурхондарё вилоятида 2 миллиард сўм миқдорида ер ва мол-мулк солиғи тўланмаганини қайд этиб ўтган.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Тўра Боболовга тегишли топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ёзидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни бош вазир раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдан кейин лавозимдан озод этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Сурхондарё вилояти ҳокими нега ишдан олинганини айтди