date
views 4 006

Президент Қарши ва Марғилон шаҳарлари раҳбарлари: «Шаҳарга эга йўқми?»

Президент Қарши ва Марғилон шаҳарлари раҳбарлари: «Шаҳарга эга йўқми?»
Президент йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор давомида Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри раҳбарлари фаолиятини танқид қилди.

«Жорий йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ юки 30 фоизга камайтирилган бўлсада, 135 минг нафар тадбиркор ёки тадбиркорларнинг 36 фоизи фаолиятини вақтинчага тўхтатган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга кўпдир.

Айниқса Марғилон шаҳрида 1800 нафар, бу 38 фоиз, Қарши шаҳрида 1500 нафар тадбиркор, яъни тадбиркорларнинг 33 фоизи фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Ушбу шаҳарлар ҳокимлари бу ҳолатни қандай изоҳлайди?

Шунинг учун, Марғилон шаҳри раҳбарлари ва Қарши шаҳри раҳбарлари (ҳоким, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, бош солиқчиси, ҳисоб комиссияси раҳбари - таҳр.) тушунтириш берсин.

Жаноб Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев), сиз нима дейсиз? Қарши шаҳрига эга йўқми? Шу 1500 тадбиркорни сизлаб, дарди эшитилганида улар албатта ишлаган бўларди, бюджетга пул тушардику?

Тадбиркорлар билан ишлаш осон эмас. Вилоят ҳокимига топшириқ, иккинчи чоракда қўшимча 30 фоиз тушум, 30 фоиз экспорт», деган президент.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Қарши ва Марғилон шаҳарлари раҳбарлари: «Шаҳарга эга йўқми?»