23:30 / 05.04.2019
3 946

Ўзбекистонда 5 кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди

Ўзбекистонда 5 кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди
Ўзбекистонда «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири давомида беш кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда 26—30 март кунлари «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган.

Ўзбекистонда ўтказилган ушбу рейдлар давомида фоҳишабозлик, қўшмачилик ва болалар савдоси каби ҳолатлар аниқланган. Хусусан, тунги клублар, меҳмонхоналар ва сауналарда уюштирилган 2 861 та рейд давомида 258 нафар енгилтабиат аёл қўлга олинган. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. 87 нафар қонунбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, чекка туманларда, аэропортларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва сайёҳлик компанияларида 6 417 та ташвиқот ишлари олиб борилган. 6 259 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 5 кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди