Паризода конференциянинг ярмида нима учун йиғлаб чиқиб кетганлигига изоҳ берди

  • 06 апрель 2019, 07:13
  • 1 752
  • Жамият
  • Паризода конференциянинг ярмида нима учун йиғлаб чиқиб кетганлигига изоҳ берди
    — Бир неча йил олдин миллий рақс санъати мавзусида ўтказилган конференциянинг ярмида йиғлаб чиқиб кетганлигингиз ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлганди…

    — Ҳамиша ўзимга айтилган ўринли танқидлардан тўғри хулоса чиқараман. Аммо ўшанда рақс санъатига алоқаси йўқ одамлар олдида ўринсиз танқид қилишганида, кўзим ёшланиб, юрагимга оғир ботган ва устозларга беҳурматлик қилиб, юзларига гап қайтаришни эп кўрмай, мажлисдан чиқиб кетишга мажбур бўлганман.

    Иш бор ерда хато бўлишини барчамиз яхши биламиз. Устозлар бирор марта ёнига чақириб, хатоларимизни юзимизга айтиб, тўғрилашга кўмаклашмайди. Тинимсиз ижод қилаётганим учун доим танқид остида қоламан. Санъатнинг ортидан жуда кўп азият чекканман, ҳатто судланиб ҳам чиққанман. Рақс санъатини инқироздан қутқариш учун аввало, шу соҳадаги муҳит — бир-бирини кўролмаслик, оёғига болта уриш, ғийбатларни йўқ қилиш керак. Устозларнинг аксарияти билан ишлаб кўрганман, лекин улар саҳналаштирган рақсдан юрагим «жиз» этмаган.

    Манба: Hordiq.uz

    » » Паризода конференциянинг ярмида нима учун йиғлаб чиқиб кетганлигига изоҳ берди