14:05 / 07.04.2019
4 061

Тошкент аэропортида “тилла камар операцияси” фош этилди (фото)

Тошкент аэропортида “тилла камар операцияси” фош этилди (фото)
«Тошкент-Аэро» ИБКнинг «Тошкент халқаро аэропорт» чегара божхона пости ходимлари Авиация хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда “Тилла камар” операциясини фош этишди, деб ёзади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
«Тошкент-Деҳли» йўналиши бўйича учиб кетаётган А.А. яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Натижада, белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилганда ушбу фуқаро камарининг ўтказгичи тилладан ясалиб, божхоначилар пайқамаслиги учун қора рангга бўялгани фош этилди. Шунингдек, у оёқ кийимлари ичига ҳам тилла яширгани аниқланди.

А.А.дан олинган ашёвий далилларнинг вазни 200 граммни ташкил этиб, умумий қиймати 59 миллион сўмга тенглиги маълум бўлди.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент аэропортида “тилла камар операцияси” фош этилди (фото)

Жамият янгиликлари