16:00 / 08.04.2019
3 318

Наманганда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Наманганда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
2019 йил 7 апрель куни соат 03:30ларда Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган О.Х. ўзининг “Nexia” русумли автомашинасини Туркистон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро З.Б. бошқарувидаги “КрАЗ-355” русумли юк автомашинаси орқа томонига бориб урилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Nexia” йўловчиси Н.З. жароҳат олиб воқеа жойида, ҳайдовчиси О.Х. касалхонада вафот этган.

“Nexia” автомашинасида бўлган яна бир йўловчи М.С. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди