18:32 / 08.04.2019
2 701

Суд ходимига пора бераётган фуқаро қўлга олинди

Суд ходимига пора бераётган фуқаро қўлга олинди
Яқинда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилояти Тўрақўрғон туман бўлими томонидан 5900 АҚШ долларини 49 973,0 минг сўмга ноқонуний сотаётган фуқаро А.А. ушланганди.

Унинг иши судга оширилиб, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида кўрилаётган бўлган. Судланувчининг «Анас» исмли таниши судда А.А.га жазони енгиллаштириб беришида амалий ёрдам сўраб, суднинг архив бўлими мудири М.Т.га пора таклиф қилган. Ҳолат юзасидан М.Т. суд раисига хабар берган.

Жорий йилнинг 3 апрель куни Судьялар олий кенгашининг судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича инспекцияси ва тегишли идоралар томонидан тезкор тадбир бўлиб ўтди. Тадбир натижасида «Анас» исмли шахс суд ходими М.Т.га 400 АҚШ доллари бераётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят кодексининг 211 моддаси, пора бериш жинояти билан иш очилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд ходимига пора бераётган фуқаро қўлга олинди