20:06 / 08.04.2019
3 204

Сафар қилинг саломат бўласиз

Сафар қилинг саломат бўласиз
Одам сафарида қанчалар роҳатланади. Ўзининг юртидан чиққан вақтида ҳаяжонланади. Ҳар бир манзил ва маконларга ўтаётган вақтида қалбида ҳамда аъзоларида лаззат ҳис қилади. Қатор тизилган қишлоқлар, боғроғлар, гўзал шаҳарлар уларнинг такрорланмас табиатини кўриб юрагини хурсандлик эгаллайди. Шаҳарларни кезаркан, илгарилари ҳеч қачон кўрмаган ажойиботларни кўради. Турли хил маданият ва тил эгалари билан танишади.

Аллоҳ йўлида сохталик ва хушомадгўйликдан йироқ бўлган ҳақиқий дўстлар орттиради. Мақсадлари йўлида янгидан-янги зафар ва ютуқларга эришади. Қийинчилик ва машаққатга учраганларни учратса, дарҳол уларга ёрдамга шошилиб, машаққатларини кетказади. Дунёнинг лаззатларидан инсонларга улашиб, бахт уларнинг хурсандчилигини кўришда эканини тушуниб етади. Бу манзарадан қалби ором олади. Хуллас, мусофир одам гўё ўз аҳли ҳузурида баҳор фаслида гўзал гулларни териб, уларнинг хушбўй ифорларидан баҳра олгандек ёки олтину жавоҳирлар хазинасига эга бўлгандек лаззат ва фойдалар олади. Сафарни қораловчи ва унинг манфаатларига шубҳа билан қаровчилар эса шундай кўп неъматлардан насибасиз қоладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сафар қилинг саломат бўласиз