09:46 / 09.04.2019
3 546

Тошкентда ИИББ ходими пиёдани уриб юборди

Тошкентда ИИББ ходими пиёдани уриб юборди
Жорий йилнинг 6 апрель куни соат 19:30 ларда Lacetti русумли хизмат автомашинасини тегишли ҳужжатлар асосида бошқариб келаётган ИИББ ходими У.Қ. Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 4-уй қаршисида пиёдалар ўтиши белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда М.З.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.З. шу куни соат 23:40 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази «Жонлантириш» бўлимида вафот этган.

Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 07.04.2019 йилдаги дастлабки хулосасига кўра, М.З.нинг ўлими «бош мия ёпиқ жароҳати, кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, ўнг болдир суякларини жароҳатлари» натижасида келиб чиққанлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 08.04.2019 йилда Чилонзор туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ИИББ ходими пиёдани уриб юборди