
Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин 16-23 апрель кунларида Марказий Осиё бўйлаб турне уюштиради. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.
Жанубий кореяликлар президенти матбуот хизмати хабарига кўра, 18-21 апрель кунларини Мун Жэ Ин Ўзбекистонда ўтказади. У шунингдек, 16-18 апрель кунлари Туркманистонга, 21-23 апрель кунлари Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрида Жанубий Кореяга сафар уюштирганди.
Ушбу ташриф доирасида 75та ҳужжат имзоланган, энергетика ва нефтгазкимё соҳасида – 2,95 млрд. долларлик, банк-молия соҳасида – 2,7 млрд. долларлик, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантиришда – 1,7 млрд. долларлик битимлар тузилганди.
Шунингдек, давлат ташрифи мобайнида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайтирилишига қаратилган бир нечта муҳим келишувларга эришилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар