15:22 / 10.04.2019
3 461

Олти нафар ўзбекистонлик Чеченистонда қулликдан озод этилди

Олти нафар ўзбекистонлик Чеченистонда қулликдан озод этилди
Чеченистонга ишлаш учун келган Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси маҳаллий аҳоли вакилларидан бири томонидан қулликда сақланган. У ўзбекистонликларни Пролетарский қишлоғи яқинидаги (Грозний аэропортидан 15 км) фермада ушлаб турган деб маълум қилмоқда Kun.uz нашри.

Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси чеченистонлик фермер қуллигида жорий йилнинг январь ойидан бўлган, яна тўрт нафари - март ўрталаридан бошлаб, дея хабар берди «Кавказ.Реалии»га «Альтернатива» ташкилотининг қуллик муаммолари билан ишловчи ходими Алексей Никитин.

Барча мигрантларнинг ҳужжатлари олиб қўйилган, уларни оғир шароитларда ишлашга мажбурлашган, дея маълум қилди Никитин асирларнинг қариндошларига таянган ҳолда.

Икки ўзбек - аввалроқ келганлар - касалликка чалинган, аммо уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

«Қариндошларнинг сўзига кўра, фермер мунтазам равишда ўз ишчиларини калтаклаган ва қочишга уринишса, уларни ўлдириши билан қўрқитган», - деди суҳбатдош. Иш ҳақи ҳақида гап ҳам бўлмаган, одамлар бепул ишлашган ва кам овқатланишган.

Куни кеча бу ҳақдаги маълумот ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Кеча фермер уларга паспортларни қайтариб берди ва таксида Краснодарга жўнатиб юборди. Афтидан, у бу иш ошкор бўлганини сезиб қолган ва уларни узоқроққа кетказиб юборишга қарор қилган. Пулларини бермаган. Қариндошлари уларга йўл учун пул юборишди, эртага ватанларига қайтиб кетиши керак», - дея таъкидлаб ўтди Никитин.

Вблизи грозненского аэропорта удерживают жителей Узбекистана, приехавших на заработки в Чечню, – сообщил один из них. В...

Опубликовано Журнал Дош/ DOSH Magazine Понедельник, 8 апреля 2019 г.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олти нафар ўзбекистонлик Чеченистонда қулликдан озод этилди