21:33 / 10.04.2019
7 428

"Карвон" бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари савдога қўйилди (фото)

"Карвон" бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари савдога қўйилди (фото)
Фото: ЎзА
«E-IJRO AUKSION» Электрон савдо майдончасида нархи ярим миллиард сўмдан юқори баҳоланган 3 та автомобиль очиқ аукционга қўйилди. Аукцион жорий йилнинг 19 апрель санасида бўлиб ўтиши белгиланган, деб ёзади ЎзА.

Аукционга қўйилган автомобиллар одатда шахсий коллекция учун йиғиладиган тарихий (антиквар) уловлар сирасига киради. Улар 648 483 546 сўмлик М-103 русумли автомобиль ва нархи 527 593 963 сўм кўрсатилган BMW 511 ҳамда 600 217 528 сўм баҳоланаёган Triumph русумли автомобиллар очиқ аукционда сотилиши кутилмоқда.

Фото: ЎзА
Мазкур автомобиллар хатланган мол-мулк бўлиб, ишончли манбалар уларнинг ҳақиқий эгаси собиқ «Ўрикзор» даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли экани айтилмоқда.

Фото: ЎзА
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дмитрий Лимга тегишли бўлган Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган кўчмас мулк объекти ҳам савдога қўйилгани ҳақида маълумот берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Карвон" бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари савдога қўйилди (фото)