
11 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимияти биносида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Унда Сергели туманида қурилган имтиёзли уйларнинг нархи ва сифати юзасидан фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бош вазир томонидан тегишли мутасадди раҳбарларга нархларни максимал даражада камайтириш ҳамда хонадонлар сифати бўйича тўлиқ қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.
Маълум қилинишича, бир ой муддатдан сўнг Республика комиссияси хулосаси асосида қайта кўриб чиқилган хонадон нархлари бўйича очиқ ва ошкора ҳисобот тайёрланиши маълум қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар