06:00 / 12.04.2019
3 643

ДХХ Андижонда 2,1 млн. АҚШ доллари олиб кетаётган автомобиль тўхтатиб қолинди

ДХХ Андижонда 2,1 млн. АҚШ доллари олиб кетаётган автомобиль тўхтатиб қолинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимиз ҳудудидан 2,116 млн. АҚШ долларини ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.

Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир чоғида Андижондан Қорасув томон ҳаракатланаётган Nexia русумидаги автомобиль тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада 30 литр сиғимдаги пластмасса идиш ва 2 та целлофан пакетга жойлаштирилган валюта ушбу автомобилга яширилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, Шаҳрихон туманида яшовчи шахс олган пул маблағлари Тошкентдан бериб юборилган. Ушбу валюта божхона назоратидан ўтиб бориб, Қирғизистонга етказилиши керак эди.

ДХХ бошқармаси ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатган ва унга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўряпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Андижонда 2,1 млн. АҚШ доллари олиб кетаётган автомобиль тўхтатиб қолинди