
11 апрелдан Тошкент кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини патруль вертолёти кузатиб бориши хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтаётган тадбирда бу борада қўшимча маълумот эълон қилинди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари полковник Азизхон Умархонов сўзларига кўра, ушбу вертолёт Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тегишли. Билдирилишича, 11 апрель куни парвоз учун ноқулай об-ҳаво бўлгани сабабли, унинг кузатуви қисқа номаълум муддатга қолдирилди.
Таъкидланишича, Тошкент кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишини 1та патруль вертолёти кузатиб боради. У юқоридан ҳаракатни назорат қилиб, кундуз куни парвозни амалга оширади.
Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги ҳам 2та вертолётга эга бўлиб, унинг жиҳозланиши ўзига хос бўлади. У видеокузатув ишларини амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, ИИББ тадбирида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига ҳам вертолёт берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар