08:40 / 15.04.2019
3 147

Самарқандга кўпроқ қайси давлатлардан инвесторлар келмоқда?

Самарқандга кўпроқ қайси давлатлардан инвесторлар келмоқда?
Самарқандда 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра хорижий инвестиция ва сармоялар ҳисобига қурилган 443 та корхона давлат рўйхатидан ўтказилган ва улардан 430 таси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилоят статистика бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятда 36 та хорижий инвестиция ва сармоялар ҳисобига қурилган корхона рўйхатга олинган.

Фаолият кўрсатаётган 430 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми яъни, 254 таси саноат соҳасига, 60 таси савдо соҳасига, 38 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 24 таси қурилиш соҳасига, 12 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 8 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 6 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 3 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 25 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

Фаолият кўрсатаётган хорижий инвестиция ва сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг аксари Хитой ва туркиялик инвесторлар ҳиссасига тўғри келади:
Туркия – 75
Хитой – 66
Россия – 58
Жанубий Корея – 33
Эрон – 18
БАА – 18
Буюк Британия – 16
АҚШ – 13
Германия – 10
Қозоғистон – 10.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандга кўпроқ қайси давлатлардан инвесторлар келмоқда?