10:20 / 16.04.2019
4 472

Қозоқ интернетида машҳур бўлиб кетган Яккасарой тумани ҳокими бу ҳақда нима дейди?

Қозоқ интернетида машҳур бўлиб кетган Яккасарой тумани ҳокими бу ҳақда нима дейди?
Фото: Tengrinews
Қозоғистонлик туристларга яхшилик қилиб, қозоқ интернетида машҳур бўлиб кетган Тошкентнинг Яккасарой тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов Tengrinews нашрига интервью бериб, одамлар тилига тушган воқеа ҳақида ўзи гапириб берди.

Унинг айтишича, туристлар билан учрашув ҳокимлик биноси яқинида бўлиб ўтган. «Бинодан кўчага чиқиб, ҳамкасбларим билан гаплаша бошладим. Бизнинг ҳокимлик гавжум Бобур кўчасида, савдо маркази ёнида жойлашган. Менга бир эркак ва икки аёл яқинлашиб, мендан миллий таомимиз паловни қаерда ейиш мумкинлигини сўрашди. Уларга энг яқинда жойлашган Yalpiz миллий таомлар ресторанини маслаҳат бердим. Сўнг улар телефон учун SIM-картани қаердан олиш мумкинлиги ҳақида сўради. Биз суҳбатлашиб тургунимизча, ҳамкасбларим тезгина такси тўхтатиб, қаерга боришни тушунтирди ва улар шаҳримиз меҳмонлари эканлиги ҳақида огоҳлантирди. SIM-карта билан боғлиқ масалани ҳам ечиб, уларни таксида жўнатиб юбордик, холос. Ҳеч қандай ноодатий ва ғайритабиий нарса юз бергани йўқ. Бу биз учун оддий ҳолат», — деди мансабдор.

Унинг таъкидлашича, аҳоли билан тез-тез учрашувлар шаҳарликларга мансабдорни таниб олиш ва муаммолар ҳақида тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконини беради. «Ижтимоий заиф аҳоли учун янги уй очилиши каби тадбирларга Тошкент шаҳар ҳокими (Жаҳонгир Ортиқхўжаев) ва Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси (Турсунхон Худойбергенов)нинг шахсан ўзи келади. Имконияти чекланган шахсларга 48 та хонадон ҳадя этилди. Бу ҳам оддий ҳолат. Биз туман аҳолиси билан икки томонлама мулоқот учун камида иккита сайёр қабул ўтказамиз. Уларнинг муаммоларини, шикоятларини, истакларини тинглаймиз. Шунингдек, ҳокимлигимиз эшиклари ҳар куни шаҳарликлар билан юзма-юз кўришиш учун очиқ. Шу сабабли мени кўпчилик шахсан танийди, ва бунинг ҳам ноодатий томони йўқ. Энди сиз ҳам мени танийсиз», — дея аниқлик киритди 41 ёшли Бахтиёр Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик журналист Данара Курбанова Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистонга қилган саёҳатидан олган таассуротлар билан бўлишган ва бир қизиқарли воқеани сўзлаб берган эди.

Кейинчалик, айбловларга жавобан, Ўзбекистонни мақтагани учун унга пул тўлашмаслиги ҳақида пост ёзган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоқ интернетида машҳур бўлиб кетган Яккасарой тумани ҳокими бу ҳақда нима дейди?