19:04 / 16.04.2019
6 506

Чиндан ҳам рўмолга рухсат берилдими?

Чиндан ҳам рўмолга рухсат берилдими?
Ижтимоий тармоқлар орқали талабаларга таълим муассасалари ҳудудида бош кийим (рўмол, дўппи) билан юришга рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунда асосан талаба-қизларнинг рўмол ўраши масаласи олий ўқув юрти раҳбарияти томонидан алоҳида мажлисларда кўриб чиқилгани ҳақида ахборот берилган.

Лекин бу ҳақда расмий хабарлар чиқмади. Шу муносабат билан Azon.uz таҳлилий портали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида боғланди.
ОЎМТВнинг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоровнинг маълум қилишича, талабаларнинг таълим муассасасида кийиниш маданияти масаласи олий ўқув юрти томонидан тасдиқланган ички тартиб-қоидаларига асосан белгиланади. Шунингдек, бошқарма бошлиғи таълим муассасаларининг низомлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган нормалардан четга чиқмаслигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, вазирлик ходими Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимидаги бирор бир олий таълим муассасасида кийиниш маданияти билан боғлиқ йиғилиш ёки учрашув бўлмаганлиги, бу ҳақдаги хабарлар ёлғон ахборот эканлигини айтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чиндан ҳам рўмолга рухсат берилдими?