Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган ўғлига Тошкентдан уй совға қилинди

  • 16 апрель 2019, 20:03
  • 1 331
  • Жамият
  • Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган ўғлига Тошкентдан уй совға қилинди
    Фото:«Puls24.mk»
    «Севги изтироби» сериали орқали томошабинларга таниш турк актёри Бурак Ўзчивит ўғилли бўлди.

    Янги туғилган чақалоқ — Каран Ўзчивитга Ўзбекистоннинг «Bizning uylar» компанияси Тошкентдан уй совға қилган. Бу ҳақда турк матбуотига асосланиб, «Xabar.uz» маълум қилди.

    Хабарга кўра, Бурак Ўзчивит ўғли номидан совғани мамнунлик билан қабул қилган.

    Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида актёр Тошкентга ташриф буюриб, бир қанча лойиҳаларда қатнашганди. У «Bizning uylar» компаниясининг реклама ҳамкори саналади.

    » » Бурак Ўзчивитнинг янги туғилган ўғлига Тошкентдан уй совға қилинди