22:00 / 16.04.2019
3 925

Самарқанд вилояти ИИБ «Озодлик»да чиққан видеога муносабат билдирди

Самарқанд вилояти ИИБ «Озодлик»да чиққан видеога муносабат билдирди
Фото: «Дарё»
Жорий йилнинг 12 апрель куни Пайариқ туманидаги Paynet шохобчасида ишловчи Мафтуна исмли қиз «Озодлик» радиосига ўзини иш жойида калтаклангани, бироқ тергов буни босди-босди қилаётганлигини билдириб видеомурожаат йўллаган. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га Пайариқ туманидаги Paynet шохобчасида ишловчи Мафтуна Отабоева билан содир бўлган ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

— 2019 йилнинг 12 январь куни соат тахминан 16:00 атрофида вояга етмаган Азиза Бозорова Пайариқ туман Челак шаҳарчасида жойлашган Paynet шохобчасига бориб, шохобчада ишловчи Мафтуна Отабоева орқали телефон рақамига пул кўчириш учун 17 минг сўм пул берган. Аммо шохобча ишчиси Мафтуна Отабоева адашиб пулни бошқа рақамга кўчириб юборган, — дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматова. – Азиза Бозорова онаси Озода Абдураҳмонова билан бирга келиб, ўзаро жанжаллашиб, Мафтуна Отабоевани уриб енгил тан жароҳати етказган.

Жанжал давомида улар бир-бирини ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, Азиза Бозорова Мафтуна Отабоевага тегишли бўлган умумий баҳоси 800 минг сўмлик Samsung J5 русумли телефон аппаратини синдириб, унинг мулкига зарар етказилганлиги аниқланган.

Фото: Telegram
– Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ 17-сони профилактика инспектори М.Холматов томонидан ҳолат юзасидан ўша вақтнинг ўзида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган, — дейди Ширин Норматова. – Ҳолат юзасидан олиб борилган текширувлар натижасида Озода Абдураҳмонова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 52-моддаси 2-қисми (Қасддан енгил тан жароҳати етказиш), Мафтуна Отабоева 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланган. 2019 йилнинг 18 январь куни 9/317-чиқиш хати билан иш Пайариқ туман маъмурий судига юборилган.

Пайариқ туман маъмурий судининг 28 январь куни чиқарган ҳукмига кўра, Мафтуна Отабоева энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари (202 730 сўм), Озода Абдураҳмонова ЭКИҲнинг уч баробари (608 190 сўм) миқдорида жаримага тортилган.

– Текшириш ҳаракати давомида вояга етмаган Азиза Бозорова Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги аниқланиб, отасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар Пайариқ туман ҳокимлигига юборилган, — дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилояти ИИБ «Озодлик»да чиққан видеога муносабат билдирди