Андижонда бедарак йўқолган бола беҳуш ҳолда топилди (видео)

Андижонда бедарак йўқолган бола беҳуш ҳолда топилди (видео)
Скриншот: «Замон»
Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари тоғда бедарак йўқолган, 17 яшар болани бир кундан сўнг топишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда «Замон» кўрсатувида ҳикоя қилинади.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи Умиджон Исмоиловнинг маълумот беришича, Асадбек Абдураҳимов ўртоқлари билан тоққа сайрга чиққанида, баландликдан йиқилиб тушган. Бошқарма ходимлари уни бир кундан сўнг дарахтлар орасидан топишган.

Жабрдийда дарҳол шифохонага олиб борилган, ҳозирда Асадбекнинг ҳолати қониқарли баҳоланмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар