19:14 / 18.04.2019
3 472

Ўзбекистонлик дизайнер собиқ йигитидан 10 млн доллар талаб қилди

Ўзбекистонлик дизайнер собиқ йигитидан 10 млн доллар талаб қилди
Дизайнер Анастасия Виткина собиқ йигити Бенджамин Беналлулдан йирик миқдордаги компенсация тўловини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Спутник нашри РИА Новости хабарига асосан маълум қилмоқда.

Ўз навбатида Беналлул Виткинани маиший зўравонлик учун ҳибсга олинишига эришди.

Виткина – Ўзбекистон фуқароси, Россияда яшаган, 2010-2012 йилларда актёр Джими Керри билан ишқий муносабатда бўлгани учун ОАВлар эътиборига тушган.

2012 йилда Керри Виткинага турмушга чиқишга таклиф қилган, бироқ кейинчалик тўй бекор қилинди.

Виткина ва Беналлул 2016-2017 йилда ишқий муносабатда бўлишган. Бугунги кунда эса аёл собиқ севгилисини ўзига нисбатан жинсий тажовуз, қасддан судлов таъқиби, ноқонуний озодликдан маҳрум этиш ва маънавий зиён етказиш, туҳмат қилишда айбламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виткина 2017 йил февралда Беналлул билан можародан сўнг ҳибсга олинди. Унга нисбатан маиший зўравонлик содир этиш бўйича иш қўзғатилди. Кейинчалик суд ишни тўхтатди.

Виткинанинг адвокатлари тайёрлаган даъво аризасида айтилишича, аслида Виткина Беналлулдан жабр кўрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик дизайнер собиқ йигитидан 10 млн доллар талаб қилди