11:42 / 21.04.2019
6 901

Саида Мирзиёева Бўка туманида 5 ташаббусни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди (фото)

Саида Мирзиёева Бўка туманида 5 ташаббусни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди (фото)
Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Бўка туманида 5 ташаббусни жорий қилиш бўйича белгиланган ишларни амалга ошириш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Саида Мирзиёева / Facebook
Саида Мирзиёева тумандаги «Бўстон» маданият маркази атрофида ва 28-сон умумтаълим мактаби ўрнида ўз ичига 5 та ташаббусни мужассамлантирган қишлоқ маънавий-маърифий марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишган.

Фото: Саида Мирзиёева / Facebook
Унинг айтишича, ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва гуруҳ олдида турган вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, аниқ ва истиқболли стратегик режа ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинган.

Фото: Саида Мирзиёева / Facebook
«Президентимиз илгари сурган ташаббуслар ижросининг ўзаги сифатида мактабларни белгилаган бўлар эдим. Фикримча, айнан мактабларни 5 та ташаббус замирида маданият, маърифат, спорт ва компьютер технологиялари ўчоғи сифатида белгилаб олсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу борада таклиф ва мулоҳазаларингизни берсангиз», дея ёзув қолдирган Саида Мирзиёева.

Фото: Саида Мирзиёева / Facebook

Фото: Саида Мирзиёева / Facebook

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева Бўка туманида 5 ташаббусни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди (фото)