13:48 / 23.04.2019
4 860

Қарздор энди жиноий жазога тортилади

Қарздор энди жиноий жазога тортилади
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2014 йил 10 март кунидаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Нажмиев томонидан ундирувчи Ф. Нурматованинг фойдасига 3 нафар фарзандларининг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган эди.

Бироқ, алимент пуллари қарздор Х.Нажмиев томонидан қасддан тўлаб берилмади. Шу сабабли Самарқанд шаҳар маъмурий судининг 2018 йил 3 октябрдаги қарори билан қарздорга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро Х.Нажмиев маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, қасддан вояга етмаган 3 нафар фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келиши оқибатида ҳозирги кунга келиб қарздорлиги 48 млн. 610 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Х.Нажмиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор энди жиноий жазога тортилади