
Фото: «kruz.uz»
Нукус шаҳрининг «Дўстлик» канали қаршисидаги йўлда «ISUZU» юк машинаси йўлга чўкиб қолди. Бу ҳақда «KRuz.uz» Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ ёнғинга қарши тарғибот гуруҳи катта муҳандиси, лейтенант А.Абдирахмановга таяниб хабар берди.

Фото: «kruz.uz»

Фото: «kruz.uz»
Абдирахмановга кўра, бугун соат 12:55 да 1050 рақамига келиб тушган хабар буйича фуқаро Е.А нинг юк автомашинаси канализация қувурига тушиб кетганлиги хабар қилинган. Воқеа жойига етиб борган ФВБ ва ЁХБ ходимлар автомашинани чиқариб олишда ҳамкорликда ҳаракат қилиб, фуқаро Е.А га амалий ёрдам курсатганлар.

Фото: «kruz.uz»
Маълумотларга қараганда, юк машинаси ун ортиб келаётган бўлган. Машинанинг йўлга чўкиб кетишига эса ўша ердаги канализация тизимидаги носозликлар сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Фото: «kruz.uz» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар