10:50 / 24.04.2019
3 107

Қўл сумканинг астари ичига яширилган катта миқдордаги валюта фош этилди

Қўл сумканинг астари ичига яширилган катта миқдордаги валюта фош этилди
Божхона ходимлари томонидан республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Х.Г.нинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг қўл сумкасининг астари ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 952 300 Россия рубли, 1 600 АҚШ доллари, 127 200 Қозоқ тенгеси хорижий валюталари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўл сумканинг астари ичига яширилган катта миқдордаги валюта фош этилди