Ўзбекистон мусулмонлари идорасида безорилик қилган шахслар ДХХ тергов ҳибсхонасига тушди

  • 24 апрель 2019, 11:30
  • 1 821
  • Жамият
  • Ўзбекистон мусулмонлари идорасида безорилик қилган шахслар ДХХ тергов ҳибсхонасига тушди
    Шу йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида икки нафар шахснинг жамоат тартибини бузганликлари тўғрисида хабар берилганди.

    Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу факт бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб ва томонлар фикрларини эшитиб, 43 ёшли Р.К. ва 47 ёшли Т.А.ни кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, ҳар иккаласига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Маълум қилинишича, уларга нисбатан янги жиноят иши қўзғатилган.

    Тошкент шаҳар ички ишлар Бош Бошқармаси томонидан фуқаролар 1975 йилда туғилган Р.Каримов ва 1971 йилда туғилган Т.Астановга нисбатан тўпланган материаллар қонуний чора кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига тақдим этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Мазкур материаллар ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ДХХнинг Тергов Бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган ва Р.Каримов ҳамда Т.Астановга тегишли мобил телефонлар хотираларида мамлакатимизда фаолияти таъқиқланган экстремистик ташкилотларга тегишли ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар мавжудлиги аниқланган.

    Р.Каримов ва Т.Астановнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддасига асосан мазкур шахслар ушланиб, ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистон мусулмонлари идорасида безорилик қилган шахслар ДХХ тергов ҳибсхонасига тушди