
Фото: «Дарё»
Самарқандда 23 апрель куни кечқурундан буён тинимсиз ёмғир ёғмоқда. Ёғингарчилик туфайли Самарқанд шаҳрининг Даҳбет кўчасидаги уйлардан бирининг деворининг бир қисми қулаб тушган.
«Дарё» нашрининг маълум қилишича, ушбу уйда цех ташкил этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, ёмғир туфайли Самарқанд шаҳрининг марказий кўчалари сув билан тўлиб тошди, Паяриққа сел келди, Иштихондаги намунали уйлар сув остида қолди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар