
Божхона ходимлари ёқилғи маҳсулотларини мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Хусусан, “Олот” чегара божхона пости ходимлари юртимизга кириб келган фуқаро Г.М бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасини божхона назоратидан ўтказишди.
Натижада автомашина тиркамасининг остки қисмига яширинча олиб ўтиш мақсадида 1050 литр дизель ёқилғиси беркитилганлиги фош этилди.
Умумий қиймати 5 730 000 сўмни ташкил этувчи ушбу маҳсулотлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар