
24 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида дзюдо бўйича Осиё—Океания чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчилар тантанали кутиб олинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ушбу маросимда Ўзбекистон дзюдо федерацияси, Мудофаа вазирлиги спорт клуби, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
20—23 апрель кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган чемпионатда Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳам қатнашиб, миллий терма жамоа ҳисобига медаллар шодасини қўшиб қўйган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Аёллар ўртасида кечган беллашувларда Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи Гулноза Матниёзова (-70 кг) ҳамда Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) кумуш медал соҳибига айланди. Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) бронза медаллари билан қайтишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
«Ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олинган спортчилар жаҳон ареналарида қўлга киритган ғалаба ва совринлари билан муборакбод этилди», дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар