19:20 / 25.04.2019
3 608

Бош прокуратура: Департаментнинг сохта ходимлари ушланди

Бош прокуратура: Департаментнинг сохта ходимлари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқори Чирчиқ туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда “А.Б.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.М.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда аслида “К.И.” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. “М” кафесига овқатланиш мақсадида кириб, таомларни сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга НКМ чеки берилмаётганлигини важ қилиб, ўзини “Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам” деб таништириб, ғазнада турган НКМ аппарати ва кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйиб, ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн. сўм олган вақтида Департамент органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиз юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз ёки Сизга номаълум шахслар ўзини Департамент ходими дея таништириб, таъмагирлик қилаётган бўлса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли тун-у кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз!” - дейилади Бош прокуратура хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура: Департаментнинг сохта ходимлари ушланди

Жамият янгиликлари