date
views 3 438

Бюро 66 ишчининг 106 млн. сўм маошини ундириб берди

Бюро 66 ишчининг 106 млн. сўм маошини ундириб берди
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Шўманой туман бўлимининг иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг қарздор "Шўманой агросервис машина трактор парки" МЧЖ дан ундирувчи 66 фуқарога жами 106 047 384 сўм иш ҳақларини ундириб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушди.

Ушбу ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан туман бўлими давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди ва натижада ижро ҳужжатининг ижроси амалда тўлиқ таъминланди.

Хусусан, ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига банд солинган ҳамда ҳисоб рақамида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар хатловга олиниб, баҳоланди ва электрон онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилди.

Ўтказилган онлайн-аукцион савдоларида хатланган мол-мулклар сотилиб, сотувдан тушган маблағлар ҳисобидан жами 66 фуқаронинг 106 047 384 сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бюро 66 ишчининг 106 млн. сўм маошини ундириб берди