18:53 / 26.04.2019
3 272

Автомашина олмоқчимисиз? Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Автомашина олмоқчимисиз? Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи Х.Ибрагимов автомошина олиб беришни ваъда қилиб, фуқаро Х.Нарбитовадан 23 млн. сўмни қарз сифатида олади ва ваъда ваъдалигича қолиб, автомошинадан дарак бўлмайди.
Фуқаро Х.Нарбитованинг аризасига кўра 2017 йил ноябр ойида олинган пулларни бир йилдан ошсада, қарзни қайтаришни Х.Ибрагимов хаёлига ҳам келтирмаган.

Фуқаро Х.Нарбитова судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унинг мурожаатида қайд этилган важларни Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.

Суд жабрланувчининг даъвосини таъминлаб, Х.Нарбитовага 23 млн. қарзни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси бўйича фоиз ундиришни ҳам белгилаб, жами 24 млн. 839 минг сўм ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Суд қарори ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюросининг Жарқўрғон туман бўлимига юборилди.
МИБнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, Х.Ибрагимовдан суд томонидан белгиланган қарздорлик тўлиқ ундирилди. Х.Нарбитова ҳам Мажбурий ижро бюросига ўз миннатдорчилигини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомашина олмоқчимисиз? Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!