20:50 / 27.04.2019
3 584

Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда пиёдани уриб юборди

Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда пиёдани уриб юборди
25 апрель соат тахминан 23:00 да Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини «Марҳамат—Асака» транспорт қатнов йўлининг Марҳамат тумани «Гар-гар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида Асака йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида, қатнов йўлининг ўрта қисмида ҳаракатланиб бораётган пиёда Б.Б.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, фуқаро Б.Б. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тергов жараёнида суд-тиббиёт, суд-трассологик ва суд-автотехника экспертизалари тайинланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Б.Б. ҳодиса содир бўлишидан аввал кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат марҳумнинг яқин қариндошлари, ҳодиса содир бўлишидан бироз аввал кўришган дўстларининг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган.

Шунингдек, тергов йўли билан пиёданинг қатнов йўлининг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида автомашиналар ҳаракати йўналишига қарама-қарши траекторияда ҳаракатланиб келганлиги аниқланган. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марҳамат тумани прокурори ёрдамчиси ярим тунда пиёдани уриб юборди