21:03 / 27.04.2019
5 299

Коррупция — миллий хавфсизликка таҳдид (фото)

Коррупция — миллий хавфсизликка таҳдид (фото)
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида “Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид” мавзусида семинар ташкил этилди.

Коррупция – давлат ва жамият хавфсизлигига раҳна солувчи энг хатарли иллатлардан биридир. Чунки, коррупция чегара билмайди. Бу инсоннинг нафси билан боғлиқ жараёндир. Шунингдек, айнан коррупция сабабли бошқа хавфли иллатлар шаклланишига йўл очилиши ҳеч кимга сир эмас.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг имзоланиши айнан коррупция жиноятига қаратилган ишлар учун дастлабки қадам бўлди, десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Республикамиз бўйлаб бу жиноятнинг содир этилиш ҳолатлари сезиларли даражада камайганига гувоҳ бўламиз. Албатта, “Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган яхши” деганларидек, бунда профилактик суҳбатларнинг ўрни анчайин каттадир. Айнан шу муносабат билан Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан шу мавзуга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда бошқарманинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот, ички хавфсизликни таъминлаш шўъбалари, ташкилий назорат ва таҳлил ҳамда кадрлар бўлими ходимлари иштирок этиб, коррупциянинг нақадар хавфли иллат эканлиги, давлат ва жамият шаклланишига қанчалик тўсиқ бўлиши ҳамда ушбу кунда Бюронинг вилоят бошқармаси органлари томонидан бу иллатни бартараф этиш бўйича қонуний ҳамда ижтимоий жиҳатдан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида мазмунли маърузаларни йиғилганлар эътиборига ҳавола этдилар.

Шу билан бирга, коррупция жиноятининг вужудга келиш тарихи тўғрисида, жумладан, коррупция – бу мансабдор шахслар фаолияти билан боғлиқ жиноят эканлиги, бу иллатга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири – ҳар қандай соҳада, тизимда коррупция ҳолатларнинг вужудга келтирувчи шарт-шароитларга барҳам берилиши кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида талабалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларидан соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Семинарда келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупция — миллий хавфсизликка таҳдид (фото)