08:23 / 29.04.2019
2 956

Урганч аэропортида “валюта операцияси” чиппакка чиқди

Урганч аэропортида “валюта операцияси” чиппакка чиқди
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Урганч аэпортида республикадан ўзга шахсга тегишли бўлган валютани олиб чиқиш ҳолати юзасидан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Урганч–Москва” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Ш.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаро томонидан олиб ўтилаётган 3000 доллари ўзга шахсга тегишли эканлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан текширув жараёнида, юқоридаги 3000 доллари аслида фуқаро Ж.М.га тегишли бўлиб, ушбу меъёридан ортиқ хорижий валюталарни фуқаро Ш.С.дан божхона назоратидан олиб ўтиб беришини сўраганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганч аэропортида “валюта операцияси” чиппакка чиқди