
Фото: Repost
Бугун, 29 апрель куни соат 12:30 ларда Тошкентдаги 17-сонли мактабда кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар берди Repost.
Унда айтилишича ушбу мактабнинг 9-синфида ўқийдиган қиз иккинчи қават деразасидан пастга сакраган.
Бунга сабаб сифатида, ўқувчи қиз онасининг синф раҳбари билан гаплашишга келганини билиб, шу тарзда мактабдан қочиб кетмоқчи бўлганлиги келтирилган.
Мазкур рўй берган ҳодиса оқибатида мактаб ўқувчисига ўнг соннинг ёпиқ синиши, чап соннинг очиқ синиши, умуртқа поғонаси бел қисмининг жароҳатланиши ташхиси қўйилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар