
Қашқадарё вилоятида маҳаллий тадбиркорлардан бири Қарши шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган совутгичли омборхона қуриш учун 1 миллиард сўм миқдорида кредит олиш мақсадида тижорат банкига мурожаат қилган, деб ёзмоқда ЎзА.
Белгиланган тартибга кўра тадбиркорга банкдан кредит олиш учун дастлаб суғурта компаниясига мурожаат қилиши лозимлиги айтилади. Тадбиркор “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.К.га бориб учрашганида эса, у 4000 АҚШ доллари эвазига 1 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилишига кўмаклашишни ваъда қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.К. тадбиркордан 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар