
2019 йил 26 апрель куни Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи Ф.Н. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини Варқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Бухоро-Тошкент” йўлининг 154-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина салонидаги умумий ҳажми 40 литр маиший газ балони чайқалиши оқибатида чақнаш содир бўлиб, ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчирилган.
Оқибатда автомашина тўлиқ ёниб зарар кўрган ҳамда автомашинадаги 3 нафар йўловчи куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар