16:00 / 30.04.2019
4 744

Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар ОТМларга алоҳида квота бўйича қабул қилинади

Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар ОТМларга алоҳида квота бўйича қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «ЎзР Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни ОТМларга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра ЎзР Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар учун республика ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида алоҳида қабул квоталари ажратилади.

Низомга биноан кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган ЎзР Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, ажратилган алоҳида квоталар доирасида талабаликка тавсия этилади.

Лойиҳада ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган фуқаролар улар учун ажратилган алоҳида квоталар доирасида, танлаган биринчи ОТМ бўйича танловда иштирок этиши белгиланган.

Алоҳида квота ҳар бир ОТМнинг бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли бўйича) ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларининг беш фоизи миқдорида белгиланиши кўрсатилган.

Низомга мувофиқ, алоҳида квоталарнинг ОТМлар кесимидаги тақсимоти ҳар йили ЎзР Президентининг ОТМларга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг икки ҳафта муддатда ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар ОТМларга алоҳида квота бўйича қабул қилинади