14:12 / 01.05.2019
4 096

Тошкентда «тонировка» учун топширилган автомашина ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиқди

Тошкентда «тонировка» учун топширилган автомашина ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиқди
Lacetti (Gentra) автомобилининг ойналарини қорайтиришга рухсат беришлари учун ҳужжатларини Тошкент шаҳар ЙҲХБга топширган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди. Таъкидланишича, ҳайдовчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга қонунга хилоф равишда ўзгартириш киритилган бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга автомашинаси ҳужжатларини топширган 21 ёшли фуқаро ўз айбини тан олган. Аниқланишича, у ўз автомашинаси ҳужжатларини қалбакилаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми (Қалбаки ҳужжатлар, штамлар, муҳрлар ва бланкаларни тайёрлаш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши очилган.

Ҳужжат қалбакилаштирган фуқаро энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жаримага ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига тортилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «тонировка» учун топширилган автомашина ҳужжатлари қалбаки бўлиб чиқди