17:55 / 01.05.2019
3 881

Рустам Мадумаровга тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилдими?

Рустам Мадумаровга тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилдими?
Ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – "EDEL VEYS-ALI" масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан аукционга қўйилган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Қайд этилишича, очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.
Бошланғич нархи етти миллиарддан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.

E-ijro-auksion электрон савдо майдончасида объектнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.

"EDEL VEYS-ALI" масъулияти чекланган жамиятга 101.5 FM тўлқинида жойлашган “Радио Гранд” радиосига тегишлилиги айтилади, дея таъкидланган маълумотда.

Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

"EDEL VEYS-ALI" масъулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рустам Мадумаровга тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилдими?