19:27 / 03.05.2019
6 334

Сенат Зангиота ва Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди

Сенат Зангиота ва Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди
Cенаторлар Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида масалани ҳам кўриб чиқдилар.

Биргина 2018 йилда пойтахтимизда 11 минг 400 хонадонли 258 та кўп қаватли уйлар қурилди.

Давлатимиз раҳбари жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2018 йил декабрь ойида Тошкент шаҳрига ташриф буюрган эди.

Ташриф давомида пойтахт аҳолиси учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, улкан ҳажмдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, бир сўз билан айтганда, одамларни ҳаётдан рози қилиш масаласи доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар, вазифалар берилди.

Тошкент вилоятининг бўш турган, самарали фойдаланилмаётган ёки Тошкент шаҳрига бериш орқали кўпроқ самарага эришиш мумкин бўлган ер майдонларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш ҳамда ушбу ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қуриш ташаббуси ҳам ана шу ташриф маҳсулидир.

Мазкур ташаббус Тошкент шаҳрига ўтказилаётган ҳудуд аҳолиси томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Таъкидлаш лозимки, Тошкент вилояти Зангиота туманидан ўтказилаётган қисмида 3 та маҳалла фуқаролари йиғини мавжуд бўлиб, жами 428 гектар гектар ер майдони ташкил қилади. Мазкур маҳаллаларда бугунги кунда 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Сенаторлар томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат Зангиота ва Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди