16:45 / 04.05.2019
3 548

Муродов «прокуратурани тозалаш вақти келмадими», деган гапларга жавоб қайтарди

Муродов «прокуратурани тозалаш вақти келмадими», деган гапларга жавоб қайтарди
2018 йилда прокурор протести билан жиноят судларининг 716 нафар шахсга нисбатан қарорлари бекор қилинди. 2009 нафар шахсга нисбатан қарор ва ҳукмлар ўзгартирилди. 152 нафар шахсга нисбатан оқилона ҳукм чиқарилишида прокурорлар ташаббус кўрсатди, деб ҳисобот берди Бош прокурор Отабек Муродов. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилмоқда.

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида ҳисобот берган Муродовга кўра, 106 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 12 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди. Шунингдек, 2 трлн 228 млрд сўм зарар ундириб берилди.

«Кўп ҳолларда мажбурий ижро бюросининг фаолиятига танқидий баҳо бериляпти. Баъзи маълумотларни келтириб ўтмоқчиман: хизмат вазифасини бажаришда 4 нафар ходим вафот этди, 100дан ортиғи турли даражада тан жароҳати олди. 4690 нафар ходим бундай оғир шароитда ишлашни истамасдан ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш бўйича ариза берди.

Кадрлар масаласи ҳам биз учун муҳим. Порахўрлик ва мансабини суиистеъмол қилгани учун 281 нафар ходимни ишдан бўшатдик, 61 нафар ходимни жиноий жавобгарликка тортдик. Бунақа рақамлар ҳеч қачон прокуратура тарихида бўлмаган. Бу фактларни ижтимоий тармоқларда урчиб кетган «прокуратурани тозалаш вақти келмадими», деган гапларга жавобан айтяпман. 82та ҳолатда прокуратура ходимлари пора берган шахслар ҳақида хабар берди. Демак, пора беришни тўхтатиш керак», - дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муродов «прокуратурани тозалаш вақти келмадими», деган гапларга жавоб қайтарди