17:30 / 04.05.2019
3 461

Бош прокурор: Жиноятлар тўлиқ ҳисобга олиняптими?

Бош прокурор: Жиноятлар тўлиқ ҳисобга олиняптими?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов содир этилган жиноятларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши масаласи бўйича ҳали самарали тизим йўлга қўйилмаганини билдирди. Унга кўра, 45 нафар ходим айнан шунинг юзасидан, яъни жиноятларни яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

Kun.uz нашри хабарига кўра, 4 май куни Сенатнинг 19-ялпи мажлисида прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботини тақдим этган Бош прокурор Отабек Муродов жиноятларни ҳисобга олиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

«Жиноятларни ҳисобга олишда инсон омилини истисно қилиш, жиноятларнинг электрон статистикасини жорий қилиш мана шу йилда ишга туширилди. Маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш учун жиноятларга оид статистика карточкаларини элементаризация қилдик», - дейди Муродов.

Бош прокурор маълумотига кўра, Ички ишлар вазирлиги ахборот базасига 5872та карточка киритилмагани аниқланганди.
«Жиноятни яшириш, ҳисобга олмасликнинг ўзи жиноят. Инсон омилини бу жараёндан мутлақо чиқариш керак», - дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурор: Жиноятлар тўлиқ ҳисобга олиняптими?