17:05 / 06.05.2019
7 163

Мавлом найласа-да гўзал айлар

Мавлом найласа-да гўзал айлар
Болалигимдан бери кекса ёшли кишиларга меҳр-муҳаббатли бўлиб ўсганман. Чунки кексалар билан боғлиқ хотираларим ниҳоятда, гўзал ва унутилмас эди. Аммо 1976 йилда Адапазарида гувоҳи бўлганим бир ҳодиса, бир қараганда унчалик яхши эмасди.

У кезларда Университетда асистент эдим. Жума намози учун шаҳар марказидаги "Ўрхон" масжидига келиб, машинамни кўзимга илашган бўш жойга қўйиб қўйдим. Қайта йўлга чиқиш учун орқама-орқа юришга мажбур эдим.

Намозни адо этиб бўлгач, ўйлаганимдай бўлди. Ва ўша кезда кекса кишига тўқнашиб кетдим. Масжиддан чиққан жамоат мени “ҳой-ҳой”лаб огоҳлантиришмаганида, бу ҳолатни пайқамай қолишим мумкин эди. Чунки орқамга қараганим билан ҳеч нарса кўрмасдим.

Қаттиқ талош ичида машинадан учиб чиқдим. Бир-икки ёш йигитлар қарияни ўрнидан турғизаётганди. Кейин кекса отахонни таҳоратхона фаввораси олдига олиб бориб юз-қўлини ювишга ёрдамлашишди. Бироз ўзига келган отахонни ўша атрофдаги ўриндиқлардан бирига ўтирғиздилар. Ёнига қараб югурдим ва қўлларини ушлаб:

– Ҳақингизни ҳалол қилинг, бобожон! – дедим. – Сизни туртиб, ерга ағдарган машина эгаси менман. Аммо Аллоҳ гувоҳим, орқага қараган бўлсам ҳам сизни кўрмадим.

Кекса отахона қўрққанига қарамай, кулимсиради. Мени ҳайратга солгани шу эдики, балки бир асрлик ҳаёт юкининг залвориданми, вужуди икки букилган, ерга параллел ҳолатда эди гўё. Балки шунинг учун ҳам кўрмай қолгандирман...

Уст-бошини қоқиб қўярканман, хотиржам оҳангда:
– Хавотирланма, яхшиман, болам,– деди отахон.– Биз эски тупроқларданмиз, осонгина таслим бўлмаймиз!

Отахонни мажбурлаб яқин атрофдаги дорихоналардан бирига олиб бордим ва қонаган, шилинган жойларини арттирдим. Сўнг хижолатлик билан чўнтагига бироз миқдорда пул қўймоқчи бўлдим. Пул тутган қўлимни бир зумда икки кафти орасида олиб, хижолатлик билан шундай деди:
– Аллоҳ сендан рози бўлсин, болам. Лекин мен бунча кўп пулни ололмайман.

“Бунча кўп” деганидан пулни жуда кўп деб ўйлаганини билдим. Яъни, бу пулнинг унга кераги йўқ, деёлмасдим.Шунинг учун ҳам қайта-қайта илтимос қилиб берган пулларим орасидан бироз миқдордагисини олиб хижолатли оҳангда:

– Бу пул энди меникими?- дея сўради.
– Албатта, бобо! – дедим.– Агар қабул қилсангиз жуда ҳам севинардим!
– Ундай бўлса менга шунга бир чипта олиб берасанми?

Бу таклифига ҳайрон бўлганимни кўрган кекса киши, ўзини бир неча ёшга қаритган саргузаштини гапириб беришга тутинди. Бетоб набирасини кўриш учун Истанбулга келган, бир кеча қолгандан кейин, эрталаб уйига, Болу томонга қайтиш учун йўлга чиққан. Ҳаммаси рисоладагидек кетганида жума намозини Болуда адо этарди. Лекин автобуси Адапазарида яқин бир жойда бузилиб қолади ва намозни қазо қилмаслик учун биз томонларгача келади. Сўзларини тугатаётиб:

– Бирозгина пулим бор эди. Лекин таҳорат олаётганимда ўшаниям ўғирлашибди. Намозда бошдан охир, “Уйга қандай қайтаман? Кимга ёлвориб қўл очаман?” деб йиғладим.

Негадир бир неча йилдан бери бу воқеани қаламга олмаган эканман. Бугунга насиб қилгна экан. Аммо ўша воқеадан кейин хайрлашиш учун қўл ёки рўмолча силкиганларни кўрганимда, худди ҳаж зиёратига бораётгандек севиниб автобусга чиққан кекса отахонни кузатганим эсимга тушади. Кўзида ёш билан дуо қилганлари ҳам кўз ўнгимда жонланади...

Илк боқишда бизга хуш келмаса-да, Мавлом найласа ҳам, гўзал айлар, тўғрими?
Зотин, буюк ва марҳаматли Роббимиз ўзи учун машаққат чеккан қайси бандасини ярим йўлда ташлаб қўярди?..
Жунайд Суави
Умида Адизова таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мавлом найласа-да гўзал айлар