07:50 / 07.05.2019
3 870

«Дамас» ва юк машинасининг тўқнашувида андижонлик пенсионерлар вафот этди

«Дамас» ва юк машинасининг тўқнашувида андижонлик пенсионерлар вафот этди
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 5 май куни Қўрғонтепа туманида яшаган 65 ёшли Х.К. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасини Маданият маҳалла ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган Хўжаобод туманида яшовчи 30 ёшли Ж.А. бошқарувидаги “НОWO” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Дамас” автомашинаси йўловчиси, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 60 ёшли А.К. жароҳат олиб воқеа жойида ва ҳайдовчи касалхонага келтирилганида вафот этганлар. Шунингдек қолган йўловчилари, ҳайдовчининг келини 32 ёшли М.Т. ва унинг 2 ёшли қизи С.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: 7news.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Дамас» ва юк машинасининг тўқнашувида андижонлик пенсионерлар вафот этди